Загрузка
Загрузка
Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсларга суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсларга суд ҳукми ўқилди

99
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди 15 ёшли мактаб ўқувчисига нисбатан бир йил давомида жинсий зўравонлик содир этиб келган тўрт нафар шахсни айбли деб топди. Уларга узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Кўп ойлик зўрлашлар натижасида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ангренлик 2010 йилда туғилган қиз иши бўйича суд жараёни якунланган. Мазкур жиноий иш Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. 

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, мазкур иш доирасида жабрланувчи қизнинг онаси оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Шу боис, суд жараёнида қизнинг қонуний вакили сифатида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази вакиллари иштирок этди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан бирига  12 йил, яна бир айбланувчи 10 йил 6 ой  озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда вояга етмаган бўлган айбланувчи 10 йил, иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган гумонланувчи эса 7 йил 6 ой қамалаган.

Мазкур мудҳиш воқеа 2025 йилнинг июль ойида, 15 ёшли қиз 28 килограмм вазн ва ўта оғир тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар шифохонаси реанимация бўлимига олиб келинганидан сўнг жамоатчиликка маълум бўлган эди. Ўшанда шифокорлар қизнинг аҳволини кўриб, ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришган. 

Жабрланувчи кейинчалик малакали тиббий ёрдам олиши учун Тошкентдаги ихтисослаштирилган клиникага ўтказилган.

Тергов давомида маълум бўлишича, зўравонлик бир йил давомида мунтазам равишда содир этилган. Жиноятчилар қизни қўрқитиш ва таҳдид қилиш орқали ўз қилмишларини яшириб келишган.

Шунингдек, воқеа фош бўлган дастлабки кунларда жамоатчилик фаоллари томонидан болага биринчи ёрдам берган шифокорларга нисбатан маълумотларни ошкор қилганлик важи билан босим ўтказишга уринишлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тергов ва суд жараёнида жабрланувчининг руҳий ҳолатини муҳофаза қилиш мақсадида малакали педагог ва психологлар жалб этилган. Болалар омбудсмани сўрови билан таъминланган доимий психологик кўмак натижасида қизнинг эмоционал ҳолати нисбатан барқарорлашган.

Ҳозирда жабрланувчининг саломатлигини тиклаш ва уни ижтимоий реабилитация қилиш ишлари давом этмоқда. Болалар омбудсмани қизни хавфсиз ва барқарор оилавий муҳит билан таъминлаш жараёнини ўз назоратида сақлаб қолишини таъкидлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...