Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда мактаб директори ишга жойлаштириш эвазига аёлга интим таклиф билдиргани айтилмоқда
Ҳодисалар

Қашқадарёда мактаб директори ишга жойлаштириш эвазига аёлга интим таклиф билдиргани айтилмоқда

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори, шунингдек, депутат сифатида фаолият юритувчи шахснинг ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида аудиоёзув тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Бошқарма хабарига кўра, мазкур ҳолат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилган. Текширув натижасида бошқарма бошлиғининг 2025-йил 16-октябрьдаги 844-К-сонли буйруғи билан Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори лавозимидан озод этилган.

"Бошқарма педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай ҳолатни қатъиян қоралайди ва бундай вазиятларда кескин чоралар кўрилади", — дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, бошқарма жамоатчиликни бундай масалаларда ишончли манбаларга таянишга чақирган ва текширув якунлари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирган.

Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан тегишли идоралар томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат, сентярбь ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимларидан бири қизларга жинсий алоқа қилишни таклиф қилгани акс этган аудиоёзув билан боғлиқ можаро хақида хабар берилганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...