Загрузка
Загрузка
Ажрим ва алимент масаласи ортидан хотинини “Дамас” билан атайлаб уриб юборган навоийликка нисбатан иш қайта баҳоланди. Энди у 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Ҳодисалар

Ажрим ва алимент масаласи ортидан хотинини “Дамас” билан атайлаб уриб юборган навоийликка нисбатан иш қайта баҳоланди. Энди у 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида яшовчи эркак хотини ажрим ва алимент учун судга мурожаат қилганидан сўнг, уни “Дамас” автомашинасида атайлаб уриб юборган. Дастлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун енгил модда бўйича иш қўзғатилган эди. Эндиликда эса у қасддан оғир тан жароҳати етказиш моддаси бўйича судга тортилади.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Batafsil.uz мухбирига маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса натижасида жабрланувчи аёлнинг умуртқаси синган, у фалаж ҳолатда шифохонада даволанмоқда. Илгари судланган гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситасини бошқариш ёки фойдаланиш қоидаларини бузиш”) бўйича иш қўзғатилган эди. Ушбу моддага кўра, 50 баравар базавий ҳисоб миқдоригача жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.

Бироқ кейинги суд-тиббий экспертиза натижалари аёлда бош мия силкиниши, қовурғалар ва умуртқа суякларининг синиши, орқа мияни сиқиб турган гематома ва ҳаёт учун хавфли бошқа жароҳатларни аниқланган.

Шу сабабли, 19 сентябрь куни иш Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (“Қурол ёки қурол сифатида ишлатилган буюм ёрдамида қасддан оғир тан жароҳати етказиш”) бўйича қайта кўриб чиқилди.

Энди айбланувчига 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...