Загрузка
Загрузка
Бекободда бешик тўйи устидаги можаро фожиа билан якунланди: келин қайнонасини 14 марта пичоқлади
Ҳодисалар

Бекободда бешик тўйи устидаги можаро фожиа билан якунланди: келин қайнонасини 14 марта пичоқлади

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида келин ва қайнона ўртасидаги оилавий низо аянчли якунланди. Туғилмаган чақалоқнинг бешик тўйи харажатлари устида бошланган тортишув оқибатида 20 ёшли келин ўз қайнонасининг ҳаётига нуқта қўйди. 

Воқеа 2020 йилнинг сентябрь ойида юз берган. Дастлаб оилада бўлажак бешик тўйини ўтказиш ва харажатларни қайси томон — келин ёки куёв қоплаши бўйича келишмовчилик келиб чиққан. Турмуш ўртоғи ишга кетгач, уйда қолган қайнона ва келин ўртасидаги адоват авж олган. Келиннинг кўрсатмасига кўра, қайнонаси уни ўғли билан ажраштириш ва шарманда қилиш билан қўрқитган, бу эса жисмоний тўқнашувга олиб келган.

Жанжал вақтида келин ошхона пичоғи билан қайнонасига кетма-кет зарбалар берган. Иш ҳужжатларига кўра, марҳумага жами 14 марта пичоқ урилган, бунинг оқибатида 1961 йилда туғилган аёл воқеа жойида вафот этган. Марҳуманинг ўғли уйга қайтганида онасининг қонга беланган жасадини топган ва судда хотинига нисбатан энг оғир жазо берилишини талаб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди мазкур ишни кўриб чиқиб, судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) тегишли бандлари билан айбдор деб топган. Суд ҳукми билан аёл 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Нарпай туманида қайнона телефон зарядлаш сими, қайчи ва пичоқдан фойдаланиб, келинини ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...