Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухорода номаълум шахс iPhone сотиб олиш баҳонасида телефонни ўғирлаб, яширинишга уринганидан сўнг 5 та патруль машинаси иштирокида таъқиб бошланган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятга изоҳ берди.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, холат 14 сентябрь куни содир бўлган. Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро интернетда ўзининг "iPhone"ини сотиш ҳақида эълон жойлаштирган. Унга 22 ёшли йигит қўнғироқ қилиб, қурилмани сотиб олиш истагини билдирган. Харидор учрашувга "тонировка"ли ва рақамсиз Nexia-3 машинасида келиб, телефонни олиб қочган.
Ҳодиса ҳақидаги сигналга кўра, тунги 02:30 да ўғрининг автомобилини қўлга олиш учун "қўлга олиш" режаси ишга туширилган. Тезкор тадбир давомида ички ишлар ходимлари уни Ислом Каримов кўчасида аниқлашган. Бироқ, ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва қочишга уриниб, яна бир нечта автомобилларга шикаст етказган.
Охир-оқибат у қўлга олиниб, ҳибсга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) ва 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда BMW М5 русумли транспорт воситаларининг икки ҳайдовчиси шаҳар кўчаларида тунги пойгалар ўтказгани учун жавобгарликка тортилганди.
Изоҳлар мавжуд емас