Загрузка
Загрузка
Чирчиқда вагон устида сельфи тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди
Ҳодисалар

Чирчиқда вагон устида сельфи тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида юқори кучланишли электр токи уриши оқибатида вояга етмаган йигит оғир тан жароҳати олди. Жорий йилнинг 1 апрель куни юз берган мазкур бахтсиз ҳодисага ўсмирнинг темир йўл вагони устида расмга тушмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

Бахтсиз ҳодиса Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Бўзсув" темир йўл станциясида қайд этилган. 2009 йилда туғилган ўсмир дўстлари билан биргаликда станциядаги вагонлардан бирининг устига сельфи тушиш мақсадида чиққан.

Вагон устидаги юқори кучланишли электр тармоғидаги вольт ёйи чақнаши натижасида ўсмирни ток уриб, пастга йиқилган. Бунинг оқибатида бемор танасининг 80-85 фоиз қисмида чуқур куйиш жароҳатлари ҳосил бўлган.

Шимокорларнинг маълумотига кўра, бемор шифохонага ўта оғир аҳволда олиб келинган. Ҳозирда у реанимация бўлимига ётқизилиб, унга нисбатан барча зарур интенсив даво чоралари кўрилмоқда. Беморнинг аҳволи доимий назорат остида.

Мутахассислар ва ҳуқуқ тартибот органлари ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳушёр бўлишни, темир йўл каби хавфли ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳар ИИББ Миробод туманидаги турар-жой биноси ҳовлисида электр токи уриши оқибатида 11 ёшли қизнинг вафот этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...