Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида профилактика инспектори маст ҳолда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир этган. Ишга велосипедда кетаётган 63 ёшли эркак ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.
Kun.uz мухбирлари ҳодиса тафсилотларини ўрганди.
Фожиа 16 сентябрь куни соат 19:15 да Фурқат туманида содир бўлган. Matiz автомобилида участка нозири кекса велосипедчини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Гувоҳлар ва марҳумнинг қариндошларини сўзларига кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан биринчи ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетган.
Воқеадан хабар топган участка нозирининг отаси дала четидаги ариқда ётган эркакни касалхонага олиб борган. У жабрланувчини ҳушсиз ҳолатда топганига шифокорларни ишонтирган. Тез ёрдам бўлимида унинг ўлими қайд этилган.
Марҳумнинг оиласи адолатли жазони талаб қилмоқда.
"Ички ишлар ходими машинани маст ҳолда бошқариши мумкинми? У бошқаларга ўрнак бўлиши керак эмасми? Эримга биринчи ёрдам кўрсатмаганини кечира олмаймиз. Бўлиб ўтган воқеага чидай олмаймиз", - деди марҳумнинг турмуш ўртоғи.
Туман тиббиёт бирлашмаси травматологи сўзларига кўра, эркак шифохонага биологик ўлим ҳолатида олиб келинган. Унинг оғзи ва бурнида қон лахталари бор эди. Чап қўлнинг ички томонида лат ейишлар, шунингдек, бош, кўкрак ва орқа жароҳатлари қайд этилган.
Маълум қилинишича, қоидабузар ўз айбини тан олган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ, Андижон вилоятида Nexia-2 мопед билан тўқнашиб кетиб, йўл четида велосипедчини уриб юборганди.
Изоҳлар мавжуд емас