Загрузка
Загрузка
Фарғонада пичоқ билан қуролланган ака укасига ҳужум қилди
Ҳодисалар

Фарғонада пичоқ билан қуролланган ака укасига ҳужум қилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона шаҳрида маст ҳолда укасига пичоқ билан таҳдид қилган шахс ички ишлар ходимлари томонидан зудлик билан қуролсизлантирилган ва оғир оқибатли жиноятнинг олди олинган. Иккала ака-ука ҳам маст бўлган.

Бугун, 29 декабрь куни, ярим тунда, соат 00:46 ларда Фарғона шаҳри, Янгийўл маҳалласи, Маданият кўчасидаги хонадонлардан бирида жанжал бўлаётганлиги ҳақида "102" операторига хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ака-укалар ўртасида низо келиб чиққан. Мастлик таъсирида ака ошхона пичоғини олиб, укасига ҳамла қила бошлаган.

Хонадонга етиб борган ички ишлар ходимлари пичоқ кўтариб олган фуқарони даставвал тинчлантиришга ҳаракат қилишган ва натижада уни қуролсизлантиришга эришишган. Тасвирлардан маълум бўлишича, ходимларнинг ўз вақтида аралашуви яна бир оғир турдаги жиноятнинг (қотиллик ёки оғир тан жароҳати) содир этилишининг олдини олган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни байрам кунларида огоҳ ва ҳушёр бўлишга ҳамда байрамни осойишта ўтказишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда икки ака-ука қиморга муккасидан кетган укасини дарахтга боғлаб, уриб ўлдиришганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...