Загрузка
Загрузка
Фарғонада "укол орқали ОИВ тарқалиши" ҳақидаги хабарлар фейк бўлиб чиқди. Лекин нима бўлганини тушунтириб беришмади
Ҳодисалар

Фарғонада "укол орқали ОИВ тарқалиши" ҳақидаги хабарлар фейк бўлиб чиқди. Лекин нима бўлганини тушунтириб беришмади

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қўқонда номаълум шахслар қизга ОИВ (одам иммунитет танқислиги вируси) инфекцияси бўлган игнани санчигани айтилган видео ҳақиқатга тўғри келмади. Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўтказилган текширувда "укол орқали ОИВ инфекцияси тарқалиши" ҳақидаги маълумот тасдиқланмагани аниқланган.

Шунга қарамай, ёзув ижтимоий тармоқларда кенг резонанс ва ваҳимага сабаб бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аслида нима бўлганини тушунтирмасдан, фақат раддия бериш билан чекланди.

ИИБ бундай ёлғон хабарлар жамиятда хавотир уйғотаётганини таъкидлади. Ҳозирда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган блогер ва фаолларни жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сенаторлар чет элда уч ойдан ортиқ бўлган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароларини ОИВга мажбурий текширувдан ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...