Загрузка
Загрузка
Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун "Амина" иловаси ишламаяпти
Дунё

Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун "Амина" иловаси ишламаяпти

218
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 сентябрдан бошлаб Москва ва Москва вилоятида меҳнат муҳожирлари учун янги қоидалар кучга кирди: улар ўзларининг геолокациясини ИИВга топшириш учун "Амина" иловасини ўрнатишлари керак. Акс ҳолда улар ҳисобдан чиқарилиб, Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилиши мумкин. Бироқ, ҳозирча хизматдан фойдаланишнинг имкони йўқ - илова ишлашида техник носозликлар мавжуд.

"Rustore"даги фойдаланувчиларнинг изоҳларига кўра, дастур ўз функцияларини бажармай, носозликлар билан ишламоқда: органларнинг асосий сўрови - геолокацияни юбориш ва керакли фотосуратларни юклаш - амалга ошмаяпти. Сўровномани тўлдира олганларда рўйхатдан ўтиш жараёни маълумотларни текшириш босқичида тўхтамоқда.

Муҳожирлардан бирининг сўзларига кўра, у тўрт кундан бери иловада рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилмоқда, ишлаб чиқувчиларга уч марта қўнғироқ қилган, аммо жавоб олмаган. Техник қўллаб-қувватлаш тезкор линиясида бир неча соат давомида гўшак олинмайди.

"Юзтача сурат олдим, ўтмаяпти. Техник ёрдам хизмати жавоб бермаяпти. Янги версиядаги суратга олиш босқичининг ўзи бузилган, энди у қийшиқ суратга олади", - деди бошқа бир фойдаланувчи.

Шу билан бирга, илова кунига бир неча марта геолокацияни юбориш кераклиги ҳақида огоҳлантириш юборади.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан Россияда меҳнат муҳожирлари учун янги қоидалар жорий этилди. "Амина"дан фойдаланмаганлик учун жавобгарлик пайдо бўлишидан ташқари, миграция хизматлари учун давлат божлари ошди ва бир қатор ҳудудларда бандлик турлари бўйича янги чекловлар жорий этилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...