Загрузка
Загрузка
Фирибгарлар  сунъий интеллект ёрдамида Мирзиёев  иштирокидаги  сохта видео яратишган
Ҳодисалар

Фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида Мирзиёев иштирокидаги сохта видео яратишган

178
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда президентнинг Ўзбекистон фуқароларига қилган сохта мурожаат видеоси тарқалган, унда мамлакат раҳбари гўёки интернетда фирибгарлар томонидан алданган фуқароларга маблағларни қоплайдиган махсус давлат қўмитаси ташкил этилганини маълум қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг киберхавфсизлик маркази маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Яқинда киберфирибгарлар Равшан Ирматовгача этиб борганликлари ва унинг овозини сохталаштириш орқали дипфейкни яратиш учун таниқли ҳакамнинг образидан фойдаланганликлари ҳақида ёзган эдик.

Энди жиноятчилар Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеони яратишган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу видео рус тилидаги субтитрлар билан бирга берилган ва ўзбек тилидаги овоз президентга тегишли эмас. Хулоса шундайки, ҳуқуқбузарлар сунъий интеллектни ёрдамга чақириб, аудиони   ҳаттоки генерация қилишга ҳам уринишмаган, балки туҳмат қилиш учун бошқа бировнинг овозини ишлатишган ва ўз видеоларини нафақат ўзбек тилида, балки рус тилида сўзлашадиган аудиторияга ҳам тарқатишди. Мақсад - сохта видео орқали иложи борича кўпроқ кишиларни жалб қилишдир.

"Ушбу видео ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Шундай тарзда   фирибгарлар фуқароларнинг ишончига киришга ва уларнинг пулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар", - дея огоҳлантирмоқда Киберхавфсизлик маркази мутахассислари.

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни қайта-қайта текширишга, фақат ишончли манбаларга ишонишга ва банк картасининг СМС-кодини ҳеч кимга бермасликка чақирмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+