Загрузка
Загрузка
Қирғизистонлик депутат Эмил Жамгирчиевга қарши Ўзбекистон жиноий иш қўзғатган. У яширинча Салимбой ҳузурига келиб кетган
Ҳодисалар

Қирғизистонлик депутат Эмил Жамгирчиевга қарши Ўзбекистон жиноий иш қўзғатган. У яширинча Салимбой ҳузурига келиб кетган

55
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда Қирғизистон парламенти депутати Эмил Жамгирчиевга қарши чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва фирибгарлик учун жиноий иш қўзғатилган. У Салим Абдувалиевнинг ҳузурига яширинча келиб, унинг ёрдамчисини ҳам алдаб кетган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу тўғрисида бугун, 10 январь куни Қирғизистон парламенти йиғилишида маълум қилинган. Кеча Жамгирчиев Жогорку Кенеш биносидан қочиб кетган. "Азаттик" радиосининг хабар беришича, депутат уни жавобгарликка тортиш тўғрисида комииссия томонидан қарор қабул қилганидан кейин иккинчи қаватдаги деразадан сакраб тушган. Қирғизистон прокуратураси терговчилари унга чақирув қоғозини топширишлари керак бўлган. 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг айтишича, депутат Салимбой номи остида танилган Салим Абдувалиев билан унинг қўллаб-қувватлашини олиш учун яширинча учрашган. Бу 2022 йил декабрь ойида содир бўлган.

МХДҚ раҳбарининг сўзларига кўра, қирғиз хавфсизлик кучлари Абдувалиев билан учрашган ва у Жамгирчиев билан учрашув ҳолатини тасдиқлаган.

"У Қирғизистон амалдорлари орасида тартибни тиклашга ёрдам беришни сўрган. Салимбой унинг обрўси Қирғизистонга тарқалмаслигини айтган. Кейин Жамгирчиев Абдувалиевнинг ёрдамчисини ҳам "чув туширгани" маълум бўлган. Унинг сўзларига кўра, Жамгирчиев бир неча кун унинг меҳмонхонасида яшаган, аммо пул тўламасдан қочиб кетган. Шунинг учун Ўзбекистон унга қарши икки модда – фирибгарлик ва давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий иш қўзғатди", – деди Ташиев.

Эмил Жамгирчиев қидирувга берилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у вақтинча турган меҳмонхона хонасида тинтув ўтказишган. У ерда сохта гувоҳнома топилган.

Эслатиб ўтамизки, Салим Абдувалиев ўтган йилнинг декабрь ойи бошида қурол сақлагани учун ҳибсга олинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+