Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм вилояти Урганч туманида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди: 20 ёшли Cobalt хайдовчиси юқори тезликда скутерни уриб юборди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, воқеа 23 сентябрь куни содир бўлган. Тўқнашув ҳалокатли бўлган - скутер ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas билан тўқнашувда ҳалок бўлганди.
Изоҳлар мавжуд емас