Хоразмда вояга  етмаган қизни  гуруҳ бўлиб зўрлаш иши  яна бости-бости  қилинмоқда
Ҳодисалар

Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаш иши яна бости-бости қилинмоқда

171

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Апрель ойида Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаш иши собиқ болалар омбудсмани томонидан назорат олинган эди. Бугун шу ишни қайта юзага чиқариш зарурияти мавжуд, зеро, 11 нафар зўравондан фақатгина 4 нафари қамоққа олинган, “ёпиқ” судда эса уларнинг қариндошлари гувоҳлиқ беришмоқда экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг апрель ойида Урганчда 11 нафар эркак 2006 йилда туғилган қизни зўрлашган эди.

Бу ишни қанчалик бости-бости қилишга уринишмасин, қизалоқнинг яқинлари ички ишлар ва прокуратурага арз қилаверишган. Фақатгина собиқ болалар омбудсмани Алия Юнусованинг аралашуви туфайли, уч нафар зўравон ушланган эди.

Бироқ, бугун маълум бўлишича, адолатли текширув ўрнига “Хоразмда мудхиш воқеалар давом этаётган экан”. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко   маълум қилган. Қизнинг яқинлари унга маълум қилишича, ишни бости-бости қилиб, ёпишга ҳаракат қилинмоқда. 

“ 11 нафар зўравондан фақат тўрттаси қамоққа олинган, бу ҳам ОАВдаги шов-шув туфайли юз берган. Бизга суд ёпиқ бўлиши, унда судланувчилар ва адвлкатлардан ташқари ҳеч ким бўлмаслигини айтишган эди. Бироқ, унда зўравонларнинг оталари ва ака-укалари иштирок қилишмоқда. Гувоҳлик бераётган шахслар уларнинг қариндоши бўлиб чиқмоқда. Ҳаттоки, маҳалла ходими Аброр Рўзметов ҳам улар томонида. Нима қилишни билмай турибмиз...Эртага яна суд мажлиси ўтаркан ва унда қизимизга якуний сўз берилармиш”, - дея келтирилмоқда   блогер томонидан қизнинг   яқинлари айтган сўзлар. 

Никита Макаренконинг қўлида қизнинг видеомурожаати ҳам мавжуд бўлиб, у маълумотларни ваколатли идораларга бермоқчи. 

Суд ғилдиракчаларини юритиш бу ишга қайта эътибор бериш   талаб қилинаётганга ўхшайди. Апрель ойида омбудсманнинг кўмаги ва шов-шув туфайли масала   олдинга силжиган эди. Бу гал ким ёрдам берар экан?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+