Загрузка
Загрузка
Красноярск ўлкасида Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти куч тузилмалари томонидан тўхтатилди
Ҳодисалар

Красноярск ўлкасида Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти куч тузилмалари томонидан тўхтатилди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Красноярск ўлкасининг Емеляновский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган Корона зиёфатлар залига бостириб кирган. Концерт кенг кўламли рейд учун тўхтатилган, унда юзлаб меҳмонлар текширилган.

Newslab хабарига кўра, операцияда ИИВ, ФХХ ва Росгвардия ходимлари иштирок этган. Жами 620 киши текширилган, улар орасида 210 нафар хорижлик ҳам бор бўлган. Рейднинг мақсади - мамлакатда ноқонуний бўлиб турган мигрантларни, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлашдан иборат экан. Текширув давомида тақиқланган буюм ва моддалар топилмаган.

Шунга қарамай, 26 нафар хорижлик полиция бўлимига олиб кетилган. Улардан саккизтаси Россияда ноқонуний равишда бўлган.

Тадбир якунлари бўйича мамлакатга кириш ва бўлиш қоидаларини бузганлик учун 19 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ноқонуний рўйхатга олиш бўйича Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси билан учта жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳолат юзасидан Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев қуйидагиларни маълум қилди:

"Бу ўзбекистонликларга нисбатан навбатдаги камситувчи муносабатдир. Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари бошқа миллатларни очиқдан-очиқ камситувчи ва таҳқирловчи аксилмиграция сиёсатининг натижасидир. Ўзбекистонда кўплаб россиялик санъаткорларнинг концертлари бўлиб ўтмоқда, лекин бизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳеч қачон бундай рейдлар уюштирмаган. Афсуски, бугунги Россия - миллатчи ва ҳуқуқсиз давлат", - дея таъкидлади у.

UPD. Ўзбекистоннинг Миграция агентлиги Красноярск ўлкасида Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти вақтида юз берган воқеага муносабат билдирди. Тадбир пайтида Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан кенг кўламли рейд ўтказилиб, юзлаб меҳмонлар текширувдан ўтказилган.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида агентлик лицензияга эга адвокатни юборди. Ҳозирда вазият Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...