Загрузка
Загрузка
Миграция агентлиги: Амурда содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонликлар бўлмаган
Ҳодисалар

Миграция агентлиги: Амурда содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонликлар бўлмаган

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча Россиянинг Амур вилоятида Туркиянинг Yamata қурилиш компаниясига тегишли йўловчи автобуси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Илк маълумотларга кўра, автобусда Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ Миграция агентлиги бу маълумотни рад этди.

Идора матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари ҳамда Россия Миграция хизмати вакиллари ҳодиса юзасидан тезкор тергов ўтказишган. Текширув натижасига кўра, аварияга учраган автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмагани аниқланди.

Шунингдек, аввалроқ Новосибирск шаҳрида икки ўзбекистонлик иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берилганди. Уларнинг бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда бўлиб, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...