Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги Наманган туманида яшовчи фуқаро ўз хонадонида оммавий равишда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил қилиб келган. Тезкор тадбир давомида воқеа жойидан миллионлаб маблағлар ва ашёвий далиллар мусодара қилинган.
Жорий йилнинг 24 январь куни вилоят ИИБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида "Гулистон" маҳалласидаги хонадонлардан бирида 121 нафар фуқаро иштирокида хўроз уриштириш ўйинлари ўтказилаётгани аниқланган. Ушбу ноқонуний тадбир хонадон эгаси томонидан фойда кўриш мақсадида тизимли равишда ташкил этилган.
Ташкилотчи томонидан иштирокчилардан йиғилган 12 миллион сўмдан ортиқ нақд пуллар далил сифатида мусодара қилинган
Ўйин учун жалб қилинган 12 дона хўроз ашёвий ҳам расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қиморхона ташкилотчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Учқўрғонда ҳам ноқонуний қиморхона ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. У ўз хонадонида 15 нафар шахс иштирокида таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил қилган.

Изоҳлар мавжуд емас