Загрузка
Загрузка
Учқўрғонда ноқонуний қиморхона ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Учқўрғонда ноқонуний қиморхона ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Учқўрғон туманида ўз хонадонида 15 нафар шахс иштирокида таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил қилган фуқаро ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Туман ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида "Қўрғонча" маҳалласида яшовчи, 53 ёшли фуқаро ўз уйида моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний бильярд ва лотерея шаклидаги қимор ўйинлари учун шароит яратиб келгани аниқланган. Тезкор тадбир вақтида хонадонда 15 нафар шахс тунги вақтда қимор ўйинлари билан машғул бўлаётгани фош этилган.

Ҳолат юзасидан ашёвий далиллар расмийлаштирилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари қимор ўйинларини ташкил этиш ёки унда иштирок этиш қатъий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида фуқароларни огоҳлантирган.

Тошкент шаҳрида онлайн қимор фаолияти билан шуғулланган жиноий гуруҳ ҳам фош этилган эди. Улар хорижий қимор компанияларига хизмат кўрсатиб, ноқонуний йўл билан топилган даромадларни криптовалюта платформалари орқали легаллаштириб келгани аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...