Загрузка
Загрузка
"Насаф" мухлиси йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди
Ҳодисалар

"Насаф" мухлиси йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди

38
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 31 октябр куни, Самарқанд вилояти Ургут туманида "KIA SONET" русумли автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда "Насаф" клуби мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиев вафот этди.

Ҳодиса соат 08:30 ларда Қоратепа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистралининг 1113-километрида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил ҳайдовчиси чарчоқ сабабли ухлаб қолган ва рул бошқарувини йўқотган. Машина йўл четига чиқиб кетиб, жарликка қулаб тушган. натижасида йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур ҳолат бўйича Ургут тумани ИИБ тергов бўлими жиноят ишини қўзғатди ва текширув ишлари бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчиларни чарчоқ ҳолатда транспорт бошқармасликка ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур фожиа муносабати билан марҳум Маҳмуд Муҳаммадиевнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда “Насаф” жамоасига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...