Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пенсия жамғармаси 2026 йилнинг биринчи ойи учун пенсия тўловлари муддатини эълон қилди. Янги йил муносабати билан 31 декабрдан 4 январгача дам олиш кунлари деб белгилангани сабабли, тўловлар байрамдан сўнг амалга оширилади.
Банк картасига тушадиган пенсия маблағлари 2026 йилнинг 5 январь кунидан бошлаб тўлиқ тўлаб берилади.
Нақд пул шаклидаги пенсиялар эса Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан 5 январдан 27 январга қадар тасдиқланган график асосида маҳаллаларга етказиб берилади.
Пенсия тўловлари ҳар йили тасдиқланадиган "Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ молиялаштирилади. "2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун кучга кириши билан, янги йилнинг илк банк иш кунидан (5 январь) маблағларни ўтказиш бошланади.

Изоҳлар мавжуд емас