Загрузка
Загрузка
Навоийда боғча тарбияланувчиларини аёвсиз калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Навоийда боғча тарбияланувчиларини аёвсиз калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячининг болаларга нисбатан кўрсатган ваҳшийлиги ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди. Навоий вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳолат тасдиқланиб, айбдор шахс қўлга олинган.

Ҳолат жорий йилнинг 7 апрель куни Навоий шаҳридаги "Янгиариқ" маҳалласида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Болаларни аяовсиз калтаклаган шахс ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишлаган, 23 ёшли фуқаро эканлиги аниқланган. У ўз ҳаракатларини болаларни "тартибга солиш" усули сифатида хаспўшлашга уринган.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, тарбиячи жорий йилнинг март ойидан апрель ойига қадар боғчадаги болаларнинг ожиз аҳволидан фойдаланиб, уларни мунтазам равишда дўппослаб ва қийнаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда у процессуал тартибда ушланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, тергов якунига кўра айбдор шахсга нисбатан қонуний жазо чораси кўрилиши таъминланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...