Загрузка
Загрузка
Навоийдаги хусусий боғчадаги тарбиячи болаларни шавқатсизларча урди
Ҳодисалар

Навоийдаги хусусий боғчадаги тарбиячи болаларни шавқатсизларча урди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий шаҳри, Гулистон мавзесида жойлашган Amin Kids хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи томонидан болаларга нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан тезкор муносабат билдириб, ўрганиш натижаларини эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда боғча опа тарбияланувчиларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлгани, жажжи болакайларни аёвсиз калтаклаганини кўриш мумкин. Хатто бир болакайнинг юзига тегган. Вилоят бошқармаси ҳузурида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ видеода акс этган ҳолатларни атрофлича ўрганиб чиққан

Педагогик этика қоидаларини қўпол равишда бузган ва тарбияланувчиларга нисбатан зўравонлик қилган тарбиячи амалдаги қонунчилик талаблари асосида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Юз берган ҳодиса сабабли нафақат ходимга, балки таълим муассасасининг ўзига нисбатан ҳам қатъий чора кўрилган. Мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли идоралар томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бошқарманинг маълум қилишича, болаларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча зарур чоралар кўрилиши таъминланади. Суриштирув натижаларига кўра айбдор шахсларга нисбатан қонуний баҳо берилиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...