Загрузка
Загрузка
Новосибирскдаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Видео
Ҳодисалар

Новосибирскдаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Видео

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Новосибирск шаҳрида икки юк автомашинаси ва енгил автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир ҳамюртимиз оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. 

Дипломатик миссия маълумотларига кўра, Renault Sandero автомашинасини бошқарган 39 ёшли аёл бошқарувни йўқотиб, қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва у ерда DAF русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. DAF автомашинасини 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарган. Зарба таъсирида юк автомашинаси қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетиб, 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган Volvo русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. 

  

Оқибатда DAF ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Volvo ҳайдовчиси шифохонага етказилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 

Ҳозирда ҳодиса жойида тезкор тергов гуруҳи ва йўл-патруль хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. Воқеанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда. 

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни алоҳида назоратга олган ҳамда Новосибирск вилояти Давлат автоинспекцияси ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...