Паркент кўчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйда лифтнинг  қулашига сал қолган.  Қурувчилар  аҳолининг  хавфсизлиги ҳақда  ўйламай, ишончни йўқотмоқда
Ҳодисалар

Паркент кўчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйда лифтнинг қулашига сал қолган. Қурувчилар аҳолининг хавфсизлиги ҳақда ўйламай, ишончни йўқотмоқда

130

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 24 октябрь куни Паркент кўчасида жойлашган  кўп қаватли уйлардан  бирида лифт билан боғлиқ нохуш воқеа юз берган. Одамлар чиққан  лифт тўққизинчи қаватдан  тушаётган пайтда  кутилмаганда тезлашиб  кетган ва бешинчи қаватда  тўхтаб  қолган.  Яхшиямки,  автоматик тормозланиш  тизими ишлаб кетиб, фожиа юз бермаган. Кейинчалик аниқланишича, мазкур лифт  қурувчи томонидан  фойдаланишга  топширилмаган экан.  Бу ҳақда “Истемолчи.уз.” ҳамжамияти маълумотларига  асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Лифтда бўлган  кишилар анча  вақт ўзларига  кела олишмаган. Суриштирувлар жараёнида маълум бўлишича,  ушбу лифт  қурувчи томонидан  фойдаланишга топширилмаган экан.

 Уч йил  муқаддам  қурилган  шу уйларнинг  лифтлари ва  ҳужжатлари бугунги кунга  қадар  тартибга солинмаган. Айрим  лифтлар  умуман  ишламайди, чунки маҳаллий бошқарув компанияси вакиллари  аниқлашича,  уларга эҳтиёт  қисмлари  етишмас экан. 

“Лифтлар  билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар  кўпайиб бораётганини боис,  лифтларга чиқиш жуда қўрқинчли бўлиб қолган. Қурувчига таъсир қилиш  учун  қайси  ваколатли  идорага мурожаат қилиш  керак?”, - деб ёзмоқда шу уйлардан бирида  яшовчи аёл. 

 Илгари  лифтлар билан юз берган  фожиалар қурувчилар  учун  сабоқ бўлмаганга  ўхшайди.  Илгарироқ  почтачи аёлнинг   лифтда вафот этганидан сўнг  ҳукумат  лифтларга қўйиладиган  янги хавфсизлик  талабларни  кўриб чиқаётгани ҳақида  ёзган эдик.  Аммо Вазирлар  Маҳкамасининг  янги қарори лойиҳаси талабларини бажаришнинг  мутлақо имкони йўқдир,  оқибатда   коррупцион  ҳолатлар  кўпаяди ва лифтлар  хавфсизлиги  ҳолати янада  ёмонлашаверади.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+