Загрузка
Загрузка
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ағдарилиб кетди
Ҳодисалар

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ағдарилиб кетди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Амурск вилоятида ишчиларни олиб кетаётган автобус енгил автомобиль билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Йўловчилар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркия фуқаролари ҳам бўлган.

ТАСС хабарига кўра, авария 16 октябрь куни Свободний шаҳрига кираверишда юз берган. Toyota Probox енгил автомобили Амурск газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этаётган Туркиянинг Yamata пудратчи компанияси ишчиларини олиб кетаётган автобус билан тўқнашиб кетди. Тўқнашувдан сўнг автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.

49 нафар жабрланувчидан бир нафари ҳалок бўлган, 14 нафари шифохоналарда, бир нафари оғир аҳволда жонлантириш бўлимида.

Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-1-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Новосибирскда икки ўзбекистонлик йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилганди. Улардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси оғир аҳволда, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...