Загрузка
Загрузка
Сирдарёда хусусий боғчанинг икки тарбиячиси болага шафқатсиз муносабатда бўлгани учун ишдан бўшатилди
Ҳодисалар

Сирдарёда хусусий боғчанинг икки тарбиячиси болага шафқатсиз муносабатда бўлгани учун ишдан бўшатилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида текширувдан сўнг икки тарбиячи ишдан бўшатилди. Бунга ижтимоий тармоқларда тарқалган болага нисбатан зўравонлик ҳолати акс этган видео асос бўлган.

Видеода боланинг йиғлаётганини эшитиш мумкин, тарбиячи эса овозини баландлатиб, унга: "Кечиринг де, мана шу ерда қоласан", дейди. Бунга жавобан бола чорасизликдан кечирим сўрайди.

Вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳолатга изоҳ бериб, "Шодлик" болалар боғчаси тарбиячиси машғулот давомида қўпол иборалар ишлатиб, педагогик этика меъёрларини бузганини маълум қилди.

Текширув натижаларига кўра, икки тарбиячи ишдан бўшатилди.

Болалар омбудсмани идорасининг Batafsil.uz мухбирига маълум қилишича, ҳозирда ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

"Болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган", - дейилади хабарда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...