Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани собиқ ҳокими Жонибек Яриев мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.
Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, жиноят иши Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш жараёнлари билан боғлиқ. Яриев 2020–2023 йилларда туман ҳокими сифатида фаолият юритган даврида уй-жойи бузилган аҳоли учун қурилган янги уйларни белгиланган тартибга зид равишда берган.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, у халқ депутатлари туман кенгаши қарори ва давлат ордерисиз, шунингдек, кенгаш розилигисиз ўнга яқин уйни фуқароларга тақсимлаб берган.
Бундан ташқари, айрим ҳолларда уй-жойи таъмирлаб берилган фуқаролар ҳам янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадон олгани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман суди ҳукмига кўра, Жонибек Яриев Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбли деб топилган.
Суд уни иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилди. Шунингдек, Яриевга давлат иштирокидаги корхоналарда раҳбар ёки моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқини 2 йил муддатга чеклаш, ҳамда базавий ҳисоб миқдорининг 105 баравари миқдорида жарима тайинланди.
Сирдарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича кассация ҳайъати 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Маълумот учун, Жонибек Яриев 2023 йил октябрда лавозимидан озод этилган. Мирзаобод туманига ҳозирда Сарвар Султонов раҳбарлик қилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас