Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарёда юк машинаси ҳайдовчиси ўзбошимчалик билан автоуловига исми акс этган давлат рақамини илиб олгани учун жавобгарликка тортилган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи рақамли давлат рақамини ечиб олиб, автомобилга ўз исми акс эттирилган сохта 20|FARRUX белгисини илиб қўйган.
Қоидабузар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, юк машинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси 2026 йил 1 январдан бошлаб ўз автомобиллари учун ноёб авторақамларни сотиб олишлари мумкин. Олтита белги - ҳарфлар ёки рақамлардан иборат янги тахтачалар очиқ электрон аукционлар орқали тарқатилади.
Изоҳлар мавжуд емас