Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм вилоятидаги йўллардан бирида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Икки енгил автомобиль тўқнашувидан сўнг йўл четида турган икки ёшли бола уриб юборилган. У фожиа жойида вафот этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 17 сентябрь куни соат 9:00 ларда Янгиариқ тумани "Ангариқ" МФЙ ҳудудида содир бўлган.
34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили чапга бурилмоқчи бўлган, орқада келаётган 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автомобили эса уни қувиб ўтишга уринган. Манёврни ўз вақтида пайқамаган Nexia ҳайдовчиси "Cobalt"га бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган икки ёшли болани уриб юборган.
Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов-тезкор гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас