Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятида мансабдор шахснинг қонунбузарликка қўл ургани аниқланди. Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиллар ишлаб чиқариш саноат мажмуаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариб олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилгани маълум бўлди.
Давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "г" банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 4 миллион доллардан ортиқ пул талаб қилган банк бўлим бошлиғи қўлга тушганди.

Изоҳлар мавжуд емас