Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида қизни зўрлаган шахснинг қочиб кетишига йўл қўйган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан жиноят иши қузғатилди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида қизни зўрлаган шахснинг қочиб кетишига йўл қўйган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан жиноят иши қузғатилди

88
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Куни кеча Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 31 ёшли эркак қочиб кетиб, 3-синф ўқувчисини зўрлаган. Қочишга йўл қўйган тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан жиноят иши очилди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли Марказий тергов ҳибсхонасининг режим бўлими инспектори ва бошқа шахслар бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктирган ҳолда ноқонуний равишда моддий бойликлар ёки мол-мулкий манфаат олишда айбланмоқда (Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми "в" банди).

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлиги хабар берди.

Муқаддам педофилликда айбланиб, жазони нисбатан назоратдан холи бўлган жойда ўтаган маҳкумнинг қочиб кетиш ҳолатлари изоҳланмаган.

Қизча ҳозирда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари ишчи гуруҳи назорати остида. У билан психологлар ишламоқда.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. У қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятида эркак етти ёшли қариндошини зўрлаганди. Шу билан бирга, у турли жиноятлар, жумладан, номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда зўрлик билан қондириш учун бир неча бор судланган. Жиноят содир этилган вақтда эркак яна бир муддатни ўташи керак бўлган, бироқ у озодликда бўлган. Жамоатчилик эътирозидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилноза Азизова болаларга нисбатан жинсий зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш ташаббуси билан чиққан эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...