Загрузка
Загрузка
Тошкентда 15 ёшли ўсмир уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди
Ҳодисалар

Тошкентда 15 ёшли ўсмир уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

51
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида 15 ёшли ўсмир томонидан уриб юборилган ЙПХ инспектори Эшназаров Ҳосилбек шифохонада вафот этди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни кечқурун 15 ёшли ўсмир BMW M4 русумли автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ЙПХ ходимини уриб юборган эди. Тергов жараёнида ўсмирнинг аввал ҳам икки бор маъмурий жавобгарликка тортилгани, бироқ ота-онаси томонидан лоқайдликка йўл қўйилгани аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори эса оғир аҳволда шифохонада ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Афсуски, 3 кун давомида шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан 33 ёшли инспектор кичик сержант Эшназаров Ҳосилбек Бекназар ўғли шифохонада вафот этган. Унинг ортидан уч нафар фарзанди қолган.

Кичик сержант Ҳосилбек Бекназар ўғли Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2022 йилдан буён ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган эди.

Расмий хабарда қайд этилишича, марҳум ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатган. Ҳамкасблари уни ўз ишига садоқатли ва ибратли ходим сифатида таърифлашмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан қўзғатилган тергов ишлари давом этмоқда.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...