Загрузка
Загрузка
Тошкентда банк катта эксперти 10 минг доллар пора билан қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда банк катта эксперти 10 минг доллар пора билан қўлга олинди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтдаги нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасидаги компания раҳбаридан тамагирлик йўли билан пул олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди. Мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеи ва танишлари орқали катта миқдордаги кредит маблағларини ажратиб беришни ваъда қилган.

Аниқланишича, банк ходими Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг бири орқали тадбиркорга 1 миллиард 250 миллион сўм миқдорида кредит маблағи чиқариб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у сўралган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансаб ва мақом қонуний жавобгарликдан озод этмаслигини эслатиб, фуқароларни коррупция ҳолатларига дуч келганда махсус ишонч телефонлари орқали хабар беришга чақирмоқда.

Аввалроқ Тошкентда банкдан 370 миллиард сўм ўғирламоқчи бўлган "хакерлар" гуруҳи ва собиқ банк ходими қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...