Загрузка
Загрузка
Тошкентда банкдан 370 миллиард сўм ўғирламоқчи бўлган "хакерлар" гуруҳи ва собиқ банк ходими қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда банкдан 370 миллиард сўм ўғирламоқчи бўлган "хакерлар" гуруҳи ва собиқ банк ходими қўлга олинди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқароларнинг банк карталари ва ҳисоб рақамларидаги маблағларни хакерлик ҳужуми орқали ўзлаштиришга уринган жиноий гуруҳ фош этилган.

Жиноий схеманинг марказида Тошкентдаги банклардан бирининг собиқ ходими турган бўлиб, у ҳозирда шу банкда ишлаётган танишидан банк дастурий таъминоти ва ҳисоб рақамларига кириш имконини берувчи кодларни 6500 доллар эвазига сотиб олган.

Шундан сўнг у Наманган ва Тошкент вилоятида яшовчи, муқаддам судланган шериклари билан тил бириктириб, жами 370 миллиард сўм маблағни ўғирлашни режалаштирган. Гуруҳ аъзолари маблағларни хакер ёрдамида қўлга киритиб, офшор ҳудудлар орқали хориждаги танишларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб юборишни мақсад қилган.

Қонунбузарлар режанинг биринчи босқичида 189 миллиард сўмни чет эл валютасига конвертация қилиб, чет элга жўнатишга уринган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, жиноятчилар изларни бостириш учун банк тизимига чет элдан хакерлик ҳужуми бўлгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатишни ҳам олдиндан режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми "а" банди (Жуда кўп миқдорда ўғриликка суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Яшнобод туманида банк масъул ходими ва бир гуруҳ шахслар сохта ҳужжатлар орқали ажратилган йирик миқдордаги кредит маблағини талон-торож қилганлиги фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...