Загрузка
Загрузка
Тошкентда ўгай онаси томонидан қийноққа солинган 13 ёшли қиз давлат ҳимоясига олинди
Ҳодисалар

Тошкентда ўгай онаси томонидан қийноққа солинган 13 ёшли қиз давлат ҳимоясига олинди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ўгай онаси томонидан тазйиқ ўтказилаётгани акс этган видеомурожаати тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор текширув натижасида ҳолат тасдиқланиб, айбдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 41 ёшли аёл ўз хонадонида 13 ёшли ўгай қизини мунтазам равишда уриб, унга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказиб келган. Шу кунга қадар жабрланувчи қиз томонидан ички ишлар органларига бу борада мурожаат қилинмаган эди.

Аммо қиз кейинчалик ижтимоий тармоқлар орқали ўзига нисбатан бўлаётган тазйиқлар хусусида мурожаат йўллаган. Ҳозирда вояга етмаган қиз Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва давлат органлари томонидан тўлиқ ҳимояга олинган.

Гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси ("Қийнаш") билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят ишининг тергов жараёни Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Мутасаддилар вояга етмаганларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик қонун билан қатъий жазоланишини эслатиб ўтган.

Бундан олдин ҳам ижтимоий тармоқларда эркак ўғлини кўз унгида қизини аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Кадрларда у қизга қўл ва оёқлари билан зарба бераётганини кўриш мумкин. Иш болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган эди. Кейинчалик шов-шувли видеодаги эркакнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а" банди (қийноққа солиш) билан квалификация қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...