Загрузка
Загрузка
Тошкентда маст ҳайдовчи Ички ишлар ходимларига мушт туширди
Ҳодисалар

Тошкентда маст ҳайдовчи Ички ишлар ходимларига мушт туширди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойига келган ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатган ва уларга тан жароҳати етказган ҳайдовчи ушланди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларда давлат рақам белгисисиз Malibu автомобилини бошқарган фуқаронинг ходим юзига мушт туширгани ва шундан сўнг унга нисбатан электрошокер қўлланиб, зарарсизлантирилгани акс этган.  

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 март куни тунги вақтда Яшнобод туманида Malibu ва Leapmotor автомобиллари иштирокида тўқнашув юз берган. Leapmotor ҳайдовчиси 102 рақамига мурожаат қилиб, рақамсиз Malibu ҳайдовчиси авария содир этгани ва унга нисбатан қўполлик қилаётганини билдирган.

Воқеа жойига етиб келган ЙПХ ва ППХ ходимлари ҳайдовчига алкотестердан ўтишни таклиф қилишганда, у ходимларни ҳақорат қилиб, қонуний талабларга бўйсунмаган. Жараёнда фуқаро ходимлардан бирининг юзига кутилмаганда мушт туширган. Ходимлар ўз ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида махсус восита (электрошокер) қўллаб, ҳуқуқбузарни зарарсизлантиришга мажбур бўлишган. 

Ҳозирда ҳуқуқбузар процессуал тартибда ушланган. Яшнобод тумани прокуратураси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-модда, 2-қисм (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш), 277-модда, 3-қисм "г" банди (Безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов жараёнида ҳайдовчи ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, ички ишлар ходимларидан узр сўраган. Унинг таъкидлашича, қўл кўтарилишига истеъмол қилинган спиртли ичимлик сабаб бўлган. 

Ички ишлар органлари ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган бошқа фуқаролар бўлса, яқин атрофдаги бўлимга ёки 102 рақамига мурожаат қилишларини сўрамоқда. 

Бундан олдин Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими фермерни дон топшириш режаси бажарилмагани учун қурол билан таҳдид қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...