Загрузка
Загрузка
Туркияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўртинчи қаватдан тушиб кетди
Ҳодисалар

Туркияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўртинчи қаватдан тушиб кетди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Измир шаҳрида истиқомат қилиб келган Ўзбекистон фуқароси Севдора Ҳакимжонова кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетиши оқибатида оғир тан жароҳати олди. Наманган вилоятида туғилган 22 ёшли фуқаро айни пайтда маҳаллий давлат шифохонасида даволанмоқда, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Маълум бўлишича, Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан Наманган вилоятининг Чуст туманида имом никоҳи асосида оила қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Жуфтлик Измир шаҳрида куёвнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаб келган. Қайд этилишича, жабрланувчининг турмуш ўртоғи ҳам ўзи каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахс ҳисобланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олган бўлиб, фуқаронинг соғлиғи ва тергов жараёни юзасидан Туркия ваколатли идоралари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ шу йилнинг 21 январидан буён Туркиянинг Баликесир вилоятида бедарак йўқолган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилафруз Чулиеванинг тақдирига ойдинлик киритилганди. Аввалроқ ўрмон ҳудудидан топилган аёл жасадининг шахси ДНК таҳлили натижаларига кўра расман тасдиқланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...