Загрузка
Загрузка
ЙҲХБ тунги ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди
Ҳодисалар

ЙҲХБ тунги ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентда юз берган жиддий ЙТҲ видеоси тарқалди. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, Lixiang L9 автомобили йўл тўсиғига урилганидан сўнг парчаланиб кетган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

ЙҲХБ маълумотларига кўра, 30 сентябрь куни соат 01:00 атрофида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида BYD ва Lixiang L9 автомобиллари тўқнашган. Зарба натижасида иккинчи автомобиль йўл тўсиғига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Lixiang L9 ҳайдовчиси жароҳат олган. Унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ЙҲХБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда. Бошқарма йўл ҳаракати иштирокчиларини белгиланган қоидаларга риоя қилишга ва тезлик меъёридан ошмасликка чақирди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...