Загрузка
Загрузка
«Яхши муносабат». Ички ишлар ходими хушёрхонага жойлаштирилган эркакка қўполлик қилганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда  тарқалди
Ҳодисалар

«Яхши муносабат». Ички ишлар ходими хушёрхонага жойлаштирилган эркакка қўполлик қилганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди

1586
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот ходими Сурхондарё вилоятида хушёрхонадаги эркакка нисбатан қўпол муомала қилаётганини акс этган видео тарқалди. Хусусан, тўшакда ётган эркакнинг қўллари боғланган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими унинг бошига уриб, оғзига латта тиқиб қўйган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу воқеа 7 май куни содир бўлган. Музработ тумани ички ишлар бўлимининг навбатчи қисмига эрталаб соат бирларда бир аёл қўнғироқ қилиб,   номаълум эркак маст ҳолатда унинг уйига кирмоқчи бўлганини айтган.

Воқеа жойига келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими эркакни қаттиқ маст ҳолда топган. Эркак ИИБ ходимининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган. Натижада, у маст ҳолатда бўлган   шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пункти (хушёрхона)га олиб борилган.

Пунктга келганидан сўнг, эркак ҳуқуқ-тартибот ходими ва бошқа беморларни ҳақорат қила бошлаган. Шунинг учун ИИБ ходими куч ишлатиши ва маст одамни тинчлантиришга мажбур бўлган.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+