Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Рубцовскда яшовчи Ўзбекистон фуқароси "Крокус Сити Холл" даги террористик ҳужумни очиқчасига оқлаган ва бунинг учун икки ойга ҳибсга олинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Олтой ўлкасининг Рубцовск шаҳар суди 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилган, унинг исми ошкор қилинмаган. Ўзбекистонликнинг Россия Федерацияси ҳудудида доимий яшаш ва рўйхатдан ўтиш жойи, шунингдек қонуний даромад манбаи йўқ.
Дўконлардан бирида эркак террорчиларни очиқчасига қўллаб – қувватлаган, бунинг учун у икки ойга-2024 йил 26 майгача ҳибсга олинган. У Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.2-моддаси 1-қисмига биноан, Россия Федерациясининг жамоат хавфсизлигига қарши ўртача оғирликдаги жиноят содир этганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлган ватандошларга жамоат жойларига сабабсиз ташриф буюрмаслик, шубҳали одамлар билан мулоқот қилмаслик ва тақиқланган материалларни сақламасликни тавсия қилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас