Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бир ҳафтада спортчилар иштирокидаги одам савдоси, ОИВ тарқатиш ва шу каби жиноятлар аниқланган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда бир ҳафтада спортчилар иштирокидаги одам савдоси, ОИВ тарқатиш ва шу каби жиноятлар аниқланган

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мамлакатда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Ички ишлар вазирлигида алоҳида хизмат ташкил этилиб, жиноий гуруҳларга қўшилиб қолган спортчи ёшлар устидан назорат кучайтирилади.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида уюшган гуруҳлар томонидан содир этилган жами 386 та ўта оғир жиноятлар аниқланган. Уларнинг асосий қисмини одам савдоси, фоҳишахоналар сақлаш, орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекциясини қасддан тарқатиш ҳисобланади.

Шунингдек, 45 та товламачилик, 8 та босқинчилик ва 42 та қиморхона ташкил этиш ҳолатлари аниқланган.

Жиноий гуруҳлар ўз мақсадлари йўлида 1000 га яқин совуқ қуроллар (бита, кастет, пичоқлар) қўллагани ва айрим ҳолатларда 20 000 доллар миқдоридаги маблағларни товламачилик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, Тошкент шаҳрида қўлга олинган гуруҳлар таркибида 259 нафар "оғир" тоифадаги ёшлар ва спортчилар борлиги аниқланган. Президент йиғилишда спортчиларнинг кўча безорисига айланиб, пул учун яширин жангларда қатнашаётганини "ўта ташвишли ҳолат" деб атаган. Қўлга олинган спортчилар ўз кўрсатмаларида гуруҳларга бўлиниб кўчада жанжал чиқаришгани ва тақиқланган моддалар сақлаганларини тан олишган.

Шу сабабли эндиликда Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича алоҳида таркибий тузилма ташкил этилади. БАА, Туркия ва АҚШ каби давлатлардаги элчихоналарда Ички ишлар вакили лавозими жорий этилди.

Жанговар спорт билан шуғулланувчи ёшларни жиноят йўлидан қайтариш учун уларни касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизими йўлга қўйилади.

Хусусан, Наманган вилояти Учқўрғон туманида ўз хонадонида 15 нафар шахс иштирокида таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил қилган фуқаро ҳам ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...