Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг доллар жаримага тортилди
Спорт

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг доллар жаримага тортилди

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон футбол ассоциациясини (ЎФА) иккита қоидабузарлик учун 340 минг доллар жаримага тортди.

Конфедерациянинг қайд этишича, қоидабузарликлар июнь ойида Қатарга қарши ўтказилган ЖЧ-2026 саралаш ўйинида қайд этилган.

Маълум қилинишича, BYD автомобилларини ўйинчилар ва мураббийлар штабига топшириш маросими конфедерация билан келишилмаган ҳолда ташкил этилган ва бу турнирнинг расмий тижорий ҳамкорлари ҳуқуқларини бузган.

"ЎФА расмий тадбирлар, жумладан, матбуот анжуманлари ва интервьюлар ўтказишда ОФКга керакли ёрдамни ҳам кўрсатмади. Бу иккинчи қоидабузарлик бўлди", - дейилади хабарда.

Интизом қўмитаси ЎФАни жами 340 минг доллар жаримага тортишга қарор қилди. Қарор қабул қилингани тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида тўланиши керак.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июнь куни 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида ўз майдонида Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари, шунингдек, қатор хорижий давлатлар етакчилари иштирок этди. Учрашувдан сўнг давлатимиз раҳбари майдонга чиқиб, терма жамоамиз аъзоларини шахсан табриклади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...