Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 10 июнь куни 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи доирасида ўз майдонида Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин пойтахтдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида якунланди.
Дастлабки голга ҳамюртимиз Азизбек Турғунбоев муаллифлик қилди. Тўп рақиб дарвозасига ўйиннинг 28-дақиқасида келиб тушди.
Иккинчи голга 86-дақиқада ўзбекистонлик Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
Учинчи ва сўнгги гол Игор Сергеев томонидан киритилди ва Ўзбекистон терма жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. У Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушди ва 91-дақиқада тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Словакия бош вазири Роберт Фицо ва Болгария етакчиси Румен Радев ҳамроҳлигида ўйинни кузатиб борди.
Ўйин якунида футболчиларга давлат раҳбари совғаси - BYD автомобилининг калитлари ҳамда давлат мукофотлари топширилди. Улар мураббийлар таркибига ўйиндан олдин топширилди.
Қатарга қарши ўйиндан сўнг "Бунёдкор" стадиони устида жамоанинг ғалабаси ва ЖЧ-2026 йўлланмаси шарафига дронлар шоуси бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор 5 июнь куни БААга қарши ўйинда 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг Жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олди. Бугунги Қатарга қарши ўйин натижасидан қатъи назар, ушбу баҳс ўзбек футболидаги тарихий босқичнинг рамзий якуни бўлди.
Изоҳлар мавжуд емас