Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси 9 октябрь куни Тошкентдаги "Олимпия" стадионида ўтган ўртоқлик учрашувида Қувайт устидан ишончли ғалабага эришди. Учрашув 2:0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйин бошиданоқ мезбонлар назорати остида кечди. Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳисобни очган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб Ҳожимат Эркинов устунликни икки баробарга оширди.
Иккинчи таймда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби кетма-кет ўзгаришларни амалга оширди. Ўйиндаги ўзгаришларга қарамай, ўзбекистонликлар сўнгги дақиқаларгача пешқадамликни сақлаб қолишди.
Ушбу баҳс Ўзбекистон ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги 2005-йилги афсонавий ўйиндан сўнг, сўнгги 20 йил ичида илк бор бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Бу терма жамоанинг янги мураббий - италиялик Фабио Каннаваро қўл остида ўтказган илк ўйини бўлди. У лавозимга 6 октябрь куни тайинланган.
2006 йилги жаҳон чемпиони билан шартнома “2+3” тизими асосида имзоланди. Унинг штабига жисмоний тайёргарлик ва дарвозабонлар билан ишлаш бўйича италиялик мутахассислар киритилган. Тимур Кападзе жамоада изчиллик ва барқарорликни сақлаш мақсадида бош мураббий ёрдамчиси сифатида қолдирилган.
Изоҳлар мавжуд емас