Загрузка
Загрузка
Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида пешқадамликни қўлга олди
Спорт

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида пешқадамликни қўлга олди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Номзодлар турнирининг 4-турида мусобақа фаворити Фабиано Каруанани мағлуб этиб, турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Ушбу ғалабадан сўнг 20 ёшли ҳамюртимиз ўз фаолиятида илк бор жаҳон рейтингининг кучли олтилигига кирди. 

Тўрт раунддан сўнг 3,5 очко жамғарган Синдаровнинг муваффақиятида унинг чуқур дебют тайёргарлиги асосий омил бўлди.  Ўйин давомида оқ доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир "Қабул қилинган фарзин гамбити"да рақибини кутилмаган вазиятга солиб қўйди. 

Синдаров ва унинг секундантлари рақибнинг ўйин услубини аниқ тахмин қилишган. Жавоҳирнинг сўзларига кўра, у 16-юришгача бўлган барча вариантларни аввалдан таҳлил қилиб чиққан. Каруана томонидан амалга оширилган Rg8 юриши Синдаров томонидан жиддий хато деб баҳоланган. 

Синдаров "d4"даги от ва "c6" комбинациясини "уйда тайёрланган совға" деб атаган. Агар ушбу юришларни доска устида ҳисоблаш керак бўлганда, камида 20 дақиқа вақт сарфланиши мумкин эди, бироқ Жавоҳир уларни деярли бир лаҳзада амалга оширган. Мағлубиятдан сўнг Фабиано Каруана ҳам дебютда (очилишда) "ушланиб қолганини" ва бу унинг мағлубиятига сабаб бўлганини тан олган.  

Жавоҳир ўзбек шахматчиларининг халқаро майдондаги юксалишини тизимли давлат қўллаб-қувватлови ва мамлакатда шахмат учун яратилган ажойиб шароитлар билан изоҳлаган. Унинг таъкидлашича, энг яхши мураббийлар билан ишлаш имконияти ва юқори савиядаги ички турнирлар терма жамоанинг кучайишига хизмат қилмоқда. 

2 апрель турнирда дам олиш куни деб эълон қилинган. Бешинчи раундда Жавоҳир Синдаров қора доналарда яна бир кучли рақиб — Хикару Накамурага қарши доска ортига ўтиради. Ҳозирда ҳамюртимиз турнир жадвалида ягона пешқадам бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонлик 11 ёшли шахматчи Хуснорахон Хуснитдинова халқаро миқёсдаги FIDE Woman FIDE Master (WFM) — аёллар ўртасида ФИДЕ устаси унвонига сазовор бўлган. Бу билан у мамлакат тарихидаги ушбу нуфузли титулни қўлга киритган энг ёш шахматчилардан бирига айланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...