Загрузка
Загрузка
Аҳолиси энг тез ўсиб бораётган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
Дунё

Аҳолиси энг тез ўсиб бораётган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Африка ва Яқин Шарқ минтақасидаги бир қатор давлатларда аҳоли сони жадал суръатда ортиб бормоқда. Мутахассислар фикрига кўра, айрим мамлакатларда бу рақам келаси 25 йил ичида икки ҳиссага етиши эҳтимолдан холи эмас.

БМТ таҳлилларига кўра, Конго Демократик Республикасининг пойтахти Киншаса 2080 йилга келиб дунёдаги энг йирик мегаполислардан бирига айланиши мумкин. Айни пайтда мамлакат аҳолиси 112,8 миллион нафарни ташкил этади. Башоратларга кўра, 2047 йилгача бу кўрсаткич икки ҳиссага ошиб, улкан демографик ўсиш қайд этилиши мумкин.

Bez-imeni-2-12-922x1200.jpg

Яқин Шарқда ҳам аҳоли ўсиши шиддат билан давом этмоқда. Уммон ва Сурия сингари мамлакатларда келаси 20 йил ичида аҳоли сони икки каррага яқинлашиши тахмин қилинмоқда. Умуман олганда, араб давлатларида аҳоли ҳар 36 йилда икки баробар бўлиши мумкин. Бу минтақада ҳар бир аёлга ўртача 3,2 нафар фарзанд тўғри келмоқда.

Африкада аҳоли ўсиш суръати энг юқори бўлган мамлакатлар — Марказий Африка Республикаси ва Сомали. БМТ маълумотларига қараганда, бу давлатларда келаси 21 йил ичида аҳоли сони сезиларли даражада кўпайиши кутилмоқда. Демографик динамика уларни қитъадаги энг тез ўсувчи мамлакатлар қаторига чиқариши мумкин.

Яна бир эътиборли факт — Яман ва қўшни Афғонистонда ҳам аҳоли ўсиши изчил суръатда кетмоқда. Яманда бу жараён 24 йилда, Афғонистонда эса 26 йилда икки ҳиссага яқинлашиши мумкин.

Аср охиригача Конго Демократик Республикаси аҳоли зичлиги бўйича дунёдаги 15-ўриндан бешинчи поғача кўтарилиши мумкин. Шу билан бирга, Нигерия Ҳиндистон, Хитой ва Покистонни ортда қолдириб, дунёдаги тўртинчи энг гавжум мамлакатга айланиши мумкин.

Бу рақамлар шуни кўрсатадики, XXI асрда Африка ва Яқин Шарқ минтақалари демографик ўсиш нуқтаи назаридан бутун дунё учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...