Загрузка
Загрузка
Green Card лотереясида иштирок этиш энди пуллик бўлади
Дунё

Green Card лотереясида иштирок этиш энди пуллик бўлади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Давлат департаменти Green Card лотереясида рўйхатдан ўтиш учун 1 доллар миқдорида тўлов жорий қилди. Янги қоида 16 сентябрдан кучга кирди. Ютуқ учун виза йиғимининг ўзи ўзгаришсиз қолди.

Рўйхатдан ўтиш учун тўлов расмий веб-сайтда сўровнома тўлдирилган заҳоти амалга оширилади. Илгари дастурда иштирок этиш бепул эди, харажатларни фақат лотерея ғолиблари кўтарган, улар иммиграция визаси учун 330 доллар тўлаган.

АҚШ Давлат департаментида таъкидланишича, рўйхатдан ўтиш учун тўлов харажатларни адолатлироқ тақсимлаш имконини беради — яъни улар фақат кичик гуруҳ ғолибларга эмас, балки барча иштирокчилар зиммасига тенг тақсимланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, янги тўлов йилига тахминан 25 миллион доллар даромад келтиради - ҳар йили ўртача 25 миллионга яқин ариза топширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...