Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат хавфсизлик тизимидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган Қамчыбек Ташиевни эгаллаб турган лавозимларидан бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, Қамчыбек Ташиев Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси лавозимидан озод этилган.
Мазкур қарор Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисми 4-банди ҳамда 71-моддасига асосланган ҳолда қабул қилинган.
Ташиевнинг ўрнига Жумгалбек Шабданбеков Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Ҳозирча Ташиевнинг ишдан олиниши сабаблари ва унинг кейинги фаолияти борасида расмий изоҳ берилмади.
Қамчыбек Ташиев 2020 йилги сиёсий ўзгаришлардан сўнг мамлакат хавфсизлик тизимига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг раҳбарлиги даврида коррупцияга қарши кураш ва чегара масалаларини ҳал этиш бўйича бир қатор резонансли воқеалар юз берган.
Хусусан, Қамчибек Ташиев Хитой компанияси вакилларига қирғиз тилини ўрганишни буюрганди.

Изоҳлар мавжуд емас