Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Мудофаа вазирлиги ва Ҳаво-космик кучлари (ВКС) 28 декабрь куни президент Владимир Путиннинг Новгород вилоятидаги (Валдай) қароргоҳига уюштирилган муваффақиятсиз ҳужум тафсилотларини очиқлади.
Генерал-майор Александр Романенковнинг таъкидлашича, ҳужум пухта режалаштирилган ва террорчилик характерига эга бўлган.
Ушбу ҳужум уринишини Қозоғистон, АҚШ, Беларус, Эрон ва БАА каби ўнлаб давлатлар расман қоралаган. Шавкат Мирзиёев ҳам Путин билан суҳбатда бу ҳаракатни қатъий қоралаган эди.
Шундан сўнг Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина бўйича музокаралар позициясини қайта кўриб чиқишини маълум қилган.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай провокациялар Дональд Трампнинг тинчликпарварлик ҳаракатларига тўсқинлик қилади, бироқ Россия ва АҚШ ўртасидаги мулоқот давом этаверади. Ҳарбийлар қачон ва қандай жавоб қайтаришни белгилаб олган.

Ҳужум қандай содир бўлди?
Айтилишича, Украинанинг Суми ва Чернигов вилоятларидан жами 91 та учувчисиз учиш аппарати (дрон) ҳавога кўтарилган. Ҳужум жануб, жануби-ғарб ва ғарб йўналишларидан амалга оширилган.
Дронлардан бири 6 килограммлик фугасли заряд билан қуролланган бўлиб, у одамларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (ЗРК), мобил гуруҳлар ва РЭБ воситалари ёрдамида барча дронлар Брянск, Смоленск ва Новгород вилоятлари узра уриб туширилган. Қароргоҳга зарар етмаган, жабрланганлар йўқ.
Дронлардан бири 6 килограммлик фугасли заряд билан қуролланган бўлиб, у одамларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (ЗРК), мобил гуруҳлар ва РЭБ воситалари ёрдамида барча дронлар Брянск, Смоленск ва Новгород вилоятлари узра уриб туширилган. Қароргоҳга зарар етмаган, жабрланганлар йўқ.
Ушбу ҳужум уринишини Қозоғистон, АҚШ, Беларус, Эрон ва БАА каби ўнлаб давлатлар расман қоралаган. Шавкат Мирзиёев ҳам Путин билан суҳбатда бу ҳаракатни қатъий қоралаган эди.
Шундан сўнг Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина бўйича музокаралар позициясини қайта кўриб чиқишини маълум қилган.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай провокациялар Дональд Трампнинг тинчликпарварлик ҳаракатларига тўсқинлик қилади, бироқ Россия ва АҚШ ўртасидаги мулоқот давом этаверади. Ҳарбийлар қачон ва қандай жавоб қайтаришни белгилаб олган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас