Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда Президент қароргоҳига қилинган ҳужумни қоралади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда Президент қароргоҳига қилинган ҳужумни қоралади

65

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Етакчилар минтақавий хавфсизлик ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шавкат Мирзиёев Россия президентининг Нижний Новгород вилоятидаги (Валдай) қароргоҳига уюштирилган дронлар ҳужуми уринишини қатъий қоралади. Давлатимиз раҳбари бундай ҳаракатлар барқарорликка ва тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга жиддий таҳдид эканини таъкидлаган.

Ҳужум кеча, 29 декабрга ўтар кечаси содир бўлганди. Бу баёнот Киев ва Вашингтон ўртасида урушни тугатиш бўйича музокаралар фаоллашган бир пайтда янграган эди.

Шу билан бирга, олий даражада аввал эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Томонлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва 2026 йилдаги бўлажак тадбирлар режасини келишиб олдилар.

Суҳбат якунида давлат раҳбарлари кириб келаётган 2026 йил билан бир-бирини самимий қутладилар. Икки мамлакат халқларига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилаклари билдирилди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...